Ана холос: ПСЖ Мбаппедан воз кечишга қарор қилди

ПСЖ раҳбарияти тез орада жамоа етакчиси Килиан Мбаппега сўнгги бор янги шартнома таклиф қилади.

Diario Sport нашрининг ёзишича, янги келишув 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бироқ Мбаппега 2024 йили бошқа жамоага ўтиб кетиш имконини берадиган банд киритилади. Бадал пули ҳам анча паст белгиланади.

Париж клубининг бу уриниши 24 ёшли ҳужумчи ёзда эркин агент сифатида бепул кетиб қолмаслиги учун амалга оширилмоқда.

Агар Килиан Мбаппе таклифни қабул қилмаса, ПСЖ уни қишки трансферлар вақтида трансферга қўяди.

Моҳир тўпурарга “Реал” ва Англиянинг бир неча гранди кўз тикмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!