Ана холос! ПСЖ Мбаппега даҳшатли нарх қўйди. Оладиган борми?

  • 12 октября, 2022, 22:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчиларга етарлича муаммо туғидираётган Килиан Мбаппедан қутилишга тайёр, деб хабар тарқатди португалиялик инсайдер Антеро Энрике.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, парижликлар Мбаппега 400 миллион евродан бошланган таклифларни кўриб чиқади.

Мбаппе клуб раҳбариятини ўзига берилган ваъдаларни бажармаганликда айбламоқда. Дарҳақиқат, мутасаддилари 23 ёшли футболчи сўраган бирор ҳужумчини трансфер қила олгани йўқ.

Килиан ўзи ёқтирган позицияда эркин ўйнаши учун Неймар ўрнига бошқа форвард, хусусан, Роберт Левандовскини олиб келишни сўраган эди. 

Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва Лионель Месси, Серхио Рамос каби тажрибали ўйинчилар Килианни тартибга чақирганига қарамай, қайсар юлдуз ўз билганидан қолмаяпти.

Шунга қарамай, жаҳон футболида Мбаппени 400 миллион еврога сотиб оладиган клуб бўлмаса керак.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию