Ана холос! ПСЖ президенти пора берганликда гумон қилинмоқда
Ads

ПСЖ президенти Носир Ал Хелаифи молиявий можаролар иштирокчисига айланиб қолди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 45 ёшли менежер Халқаро енгил атлетика федерацияси собиқ президенти Ламина Диакага 3,1 млн евро миқдорда пора берганликда гумонланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ал Хелаифи 2011 йилдан буён ПСЖ клуби хўжайини ҳисобланади.