Ана холос! ПСЖ Роналдуни сотиб олмоқчи ва уни дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчига айлантиришга тайёр
Ads

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Diario Gol нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар 34 ёшли португалиялик футболчи учун А Серия чемпионига 140 млн евро тўлашга тайёр. Роналдунинг ўзига эса йилига 50 млн евро маош ваъда қилишмоқда. Агар ушбу келишув амалга ошса, Криштиану дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Роналдуни ўтган ёз “Реал”дан 117 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум А Серияда 31та ўйинда майдонга тушди ва 21та гол уришга эришди.