Ана холос! "Реал" Бэйлни текинга бўлса ҳам қўйиб юборишга тайёр
Бундан аввалроқ, “Реал” ёзда уэльслик вингер Гарет Бэйлни сотмоқчи экани ҳақида хабар берилган эди.
Marca нашрининг ёзишича, “қироллик клуби” Бэйлнинг юқори маоши сабаб уни бошқа жамоаларга сотиши қийин кечади. Шу боис мадридликлар уни текинга қўйиб юборишлари ҳам мумкин.
Таъкидлаш керакки, Бэйлнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар