Ана холос! “Реал” катта трансфердан воз кечди
“Реал” раҳбарияти бир неча суперклублар ўртасида талаш бўлаётган Жуд Беллингем учун курашдан чиққанини маълум қилди.
Мадридликлар “Боруссия”га англиялик футболчи учун 100 миллион еврогача бадал пули тўлашга тайёрлигини билдирган. Бироқ дортмундликлар энг кучи футболчисини 150 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Бу сумма “Қироллик клуби”га оғирлик қилади.
Жуд Беллингемга ҳозирнинг ўзида “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” ҳам даъвогар ҳисобланади.
Жуднинг дортмундликлар билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача тузилган. Жорий мавсумда 22 та ўйинда қатнашган англиялик футболчи тўққизга гол ва учта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар