Ана холос: "Реал" президенти Перес "Барса" юлдузи Ламин Ямал билан боғланди
Испания матбуотига кўра, «Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес «Барселона»нинг ёш юлдузи Ламин Ямал хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда журналист Альберт Лесан маълум қилмоқда.
Хабарга кўра, Перес футболчи билан алоқа ўрнатган. «Реал» раҳбарияти Ямални ўрта муддатли режада жамоа учун муҳим трансфер варианти сифатида кўрмоқда.
Ёш вингер «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган.
Ҳозирги пайтда «Барселона» Ла Лиганда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал Мадрид» эса тўртинчи поғонада бормоқда.

Фикрлар