Ана холос! "Реал" юлдузи аввал "Барселона"га мухлислик қилган экан

"Барселона"нинг Бразилиядаги собиқ скаути Андре Кюри жамоанинг асосий рақобатчиси "Реал" вакили Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди.

"Винисиус олдин "Барселона"га мухлислик қилган. У каталонияликлар ПСЖ устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган кечада йиғлаган. Бу қувонч кўз ёшлари эди. Жуниор ҳақиқий мухлис бўлган. Унинг "Барса"га ўтиши ҳал бўлганди. Винисиуснинг иккала агенти ҳам менинг дўстларим эди.

Фақатгина футболчининг имзоси керак бўлган пайтда, улар менга хиёнат қилишди. Ўша кундан бери мен улар билан гаплашмадим", - деди Кюри "Cadena SER"га берган интервьюсида.

21 ёшли футболчи 2018 йилдан бери "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келади. Бу вақт оралиғида у 130 учрашувда майдонга тушиб, 21 гол ва 28 асисстга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!