Ана холос! "Реал"ни 9 нафар футболчи тарк этади

"Реал" таркибда жиддий ўзгаришлар қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Sport.es" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, "қироллик клуби" юқори маош оладиган ва мураббий режаларига кирмаётган футболчилар билан хайрлашади. Мадридликлар Эден Азар, Лука Йович, Марсело, Искога чиқиш эшикларини кўрсатди.

Қолаверса, жамоани Андрей Лунин, Мариано Диас ва Дани Себальос ҳам тарк этиши кутилмоқда. Гарет Бэйл эса эркин агент мақомида "қаймоқранглилар" билан хайрлашади. 

Кутилмаган қарорлардан бири ёзда трансфер қилинган Эуардо Камавинга ҳам ўзига янги жамоа қидириши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Аббосхон Ахмедов
28/02/2022 17:16
Блин Камавинга яхши уйнайоткандику Реалда? Дадя Карло Анчелоттига йокмай колибтими