Ана холос! "Реал"нинг 2 нафар етакчиси Испания Суперкубогида ўйнай олмайди

"Реал" Мадрид клуби ҳужумчилари Карим Бензема ва Гарет Бэйл Испания Суперкубоги беллашувларида иштирок этишмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра иккала футболчи ҳам соғлигида муаммо ҳис қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги Испания Суперкубоги баҳси янгиланган форматда бўлади ва унда 4 та жамоа иштирок этади. Саудия Арабистонида ташкиллаштириладиган ушбу кичик турнир ярим финалида 8 январь куни “Реал” “Валенсия”га қарши, “Барселона” эса “Атлетико”га қарши баҳс олиб боради. Жуфтлик ғолиблари 12 январь куни финал беллашувида майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!