Ана холос! Роналду бир ўйинда бир нечта такрорланмас рекордни урди

Португалия терма жамоасининг Қатарга ўтказган ўртоқлик учрашуви Криштиану Роналду учун тарихий аҳамият касб этди.

Европаликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйин Роналду учун терма жамоадаги 181-учрашув бўлди ва рекорд сифатида қайд этилди. “Кўҳна қитъа”нинг ҳеч бир футболчиси ўз терма жамоаси учун Роналдучалик кўп ўйин ўтказмаган.

Ўртоқлик учрашувида гол урган Роналду ўз фаолияти давомида 46-мамлакат терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Бу кўрсаткич бўйича ҳам такрорланмас рекорд.

Криштиану Роналду терма жамоада кўп гол уриш бўйича ҳам ўз рекордини янгилаб, халқаро миқёсдаги голлари сонини 112 тага етказиб олди.

Португалиялик юлдуз терма жамоаси учун ўтказган 181 та баҳсда 112 та голдан ташқари, 41 марта жамоадошларига голли пас оширган. Роналду самарали ўйинлари орқали Португалия терма жамоасига 2004 йили Европа чемпионатининг кумуш ва 2012 йили бронза медалини, 2016 йилда қитъа чемпионлигини, 2019 йили УЕФА Миллатлар лигаси бош совринини тақдим этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Omonov Hakimjon
10/10/2021 16:51
Ranaldo dunyoda tengsiz u birinchi
&
Бухорий Шариф
10/10/2021 15:33
Офарин Қрол Роналду...