Ана холос! Роналду нақд 7 йилга қамалиши мумкин
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқлар билан боғлиқ можаро туфайли Мадрид суди олдида жавоб берди.

AS нашрининг маълум қилишича, португалиялик футболчи солиқ тўлашдан бўйин товлаш туфайли қандай жазога маҳкум этилиши мумкинлиги хабар қилинди.

Роналдунинг солиқ тўлашдан бўйин товлаганлиги тўла исботланса, у камида 7 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ушбу муддат қисқартирилиши ҳам мумкин. Аммо бунда Криштиану солиқлар бўйича барча қарзлар ва жарималарни тўлаб бериши лозим бўлади.

32 ёшли футболчи 11 августга қадар ўз иши бўйича маълум енгилликлар олиш имконияти эга. Эслатиб ўтамиз, Роналду 2011-2014 йилларда солиқ идораларидан 14,7 млн еврони яширишда айбланмоқда.