Ана холос! Россия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига ҳеч қандай плей-офф ўйинларисиз йўл олиши мумкин

Россия футбол иттифоқи вице-президенти Денис Соловьев Польша ва Швеция терма жамоаларининг ЖЧ-2022 саралаш плей-офф босқичида Россия терма жамоасига қарши ўйнашдан бош тортгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Айни дамда ФИФАнинг 24 февралдаги баёнотидан ташқари ҳеч қандай расмий позицияси йўқ. Қолган ҳамма нарса фолбинликдир. Мен регламент борлигидан келиб чиқиб айтмоқчиманки, агар кимдир ўйнашдан бош тортса бўлса, унга техник мағлубият ҳисобланиши керак. Агар шведлар ҳам рад жавобини бериб, регламентга риоя қилсалар, жаҳон чемпионатига мана шундай борамиз.

Бугунги кунда ҳеч нарса аниқ эмас, шунинг учун мен фолбинлик билан шуғулланмасликни ва хаёлпарастликка берилмасликни таклиф қиламан. Регламент бор, бунга масъул бўлган муайян ташкилотларнинг расмий позицияси бор”, - деди Соловьев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!