Ана холос! Серхио Рамос "Ливерпуль" ва "Барса"га қарши ўйнамайди

"Реал" клубида жиддий кадрлар муаммоси юзага келди. Гап Серхио Рамос тўғрисида кетмоқда.

"El Chiringuito" нашри томонидан тарқатилган хабарга кўра, мадридликлар сардори оёқ мушакларидан жароҳат олган. Энди у тахминан бир ойни ўтказиб юборади. Бу Рамос терма жамоалар ихтиёридан қайтганидан кейин маълум бўлди.

Олдинда "Қироллик клуби"ни бир неча муҳим учрашувлар кутиб турибди. Хусусан, жамоа 7-15 апрель оралиғида 3 та супер тўқнашувда иштирок этади. ЕЧЛ доирасида "Ливерпуль" билан икки бор ўйин ўтказадиган "қаймоқранглилар" 11 апрель санасида "Барселона"ни ўз майдонида қабул қилади.

Маълумот ўрнида, 35 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "Реал" либосида 20 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 1 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!