Ана холос: Шомуродов ўрнини ёшларга бўшатиб беради!

А Серия дебютанти “Кальяри” олдига юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Бош мураббий Клаудио Раньери жамоани мусобақага пухта тайёрлаганини таъкидлаганди.

Клуб раҳбарияти мураббийлар сўраган деярли барча футболчиларни олиб берди. Лекин чемпионат старти кутилгандек чиқмади.

vsp_9783_esu_gruppo

“Кальяри” еттита ўйиндан иккитасида рақибдан очко олди, қолган бешта учрашувда имкониятни бор берди. Мағлубиятларнинг аксариятига майдондаги ўйинчилар ва дарвозабон Борис Радуновичнинг оддий вазиятлардаги хатолари сабаб бўлмоқда. Ҳужум чизиғи вакиллари эса, жамоага фойда келтира олмаяпти. Иккита тўп киритган Зито Лувумбодан бошқа ҳеч гол уролгани йўқ.

“Кальяри” фаолиятини ёритиб келаётган оммавий ахборот воситалари бош мураббий Клаудио Раньери таркиб танлашда хато йўл қўйганини тан олиб, ҳаммадан узр сўрагани ва энди жамоада кескин ўзгаришлар қилишини ёзмоқда.

Манбаларга кўра, машҳур мураббий ишончни оқлай олмаётган тажрибали ўйинчилар ўрнига иштиёқи билан ёшлар хизматидан фойдаланадиган бўляпти. Мураббийлар штабининг бу қарори Элдор Шомуродовни ҳам четлаб ўтмайди.

gettyimages-1686728269-612x612

Италиянинг машҳур La Gazzetta dello Sport газетаси “Раньеридан инқилоб: Дарвозага Скаффет ва майдон ёшларга” сарлавҳали мақоласида “Кальяри”да кутилаётган ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

- Клаудио Раньери айрим қарорлари учун узр сўрашига тўғри келди ва энди Маттео Прати ҳамда Гаэтано Ористанио каби чаққон ўйинчиларга кўпроқ ўрин беришга тайёрлигини билдиради. Яна икки нафар ёш истеъдод эгаларига Алессандро Дейола ва Элдор Шомуродов ўз жойини бўшатиб беради, - деб ёзди La Gazzetta dello Sport газетаси эксперти Роберто Пинна.

Мен кўпроқ ёш ўйинчиларга эътибор қаратишим керак. Уларда бошқаларга қараганда  талваса ва қўрқув кам, шижоат кучли, - деди мураббий”, деган маълумотни келтириш орқали муаллиф  Клаудио Раньери қарорини ўз фикрига далил сифатида келтирмоқда.  

Шунингдек, келаси турда “Рома” билан ўйинда дарвоза Симоне Скаффетга топширилиши кутиляпти. Раньери ишончни оқлаётган Матеуш Ветеска ва  Пантелис Хацидиакос каби янги ўйинчиларнинг жамоага янада кўпроқ мослашиши учун яна имкон беришини таъкидлаган.

Яна бир нуфузли нашр –  La Nuova Sardegna  газетаси ҳам “Кальяри” таркибида бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар чоп этилди.

“Кальяри”, хатолар ва чалкаш ғоялар” сарлавҳали мақолада газета эксперти Энрико Гавиано Клаудио Раньерини таркиб танлашдаги камчиликларини очиб берган.

Мутахассис фикрича, Раньери “Фиорентина”га қарши баҳсда Гаэтано Ористаниони бошланғич таркибга киритмагани ва Зита Лувумбонинг хизматидан фойдаланмагани, шунингдек кетма-кет хато қилаётган Борис Радуновичга яна дарвозани топширгани хато бўлган.

- Жамоада бундан буён бошланғич таркибга кириши қийинлашиб қоладиган ўйинчилар бор. Булар Алессандро Дейола, Габриэле Дзаппа, Андреа Петанья ва Элдор Шомуродов, - деб ёзади La Nuova Sardegna газетаси журналисти Энрико Гавиано.

gettyimages-1686728418-612x612

“Кальяри” А Сериядаги навбатдаги учрашувини 8 октябрь куни ўтказади. Шу куни Клаудио Раньери шогирдлари ўз майдонида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Рома” футболчиларини қабул қилади.

Яхшибоев Роналду қилган ишни уддалади!

Раньери Шомуродов ҳақидаги саволга жавоб берди

Хорижлик экспертлар Файзуллаевга тан бера бошлади

Файзуллаев Европага кетишга тайёрланяпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Узимдааа Мендааа
05/10/2023 09:43
Термадаги урнини хам ёшларга бушатадиган вакти келди
Жабборов Ахмаджон
05/10/2023 18:41
Шома пора на пенсию.
&
Mansurbek
05/10/2023 11:56
Eldor Nasafga qayting osiyoda o‘yneysiz
&
Азизжон
05/10/2023 09:55
Шома мы тебя ждём дома
&
Бахриддин М.З.
05/10/2023 08:06
Анча кеч, олдинроқ шундай қилиш керак эди
Абдухаликов Мухаммад
05/10/2023 07:50
Шома энди кайтиши керак
&
салахидин
04/10/2023 19:25
Тугри карор