Хорижлик экспертлар Файзуллаевга тан бера бошлади

Россия Премьер-лигасининг 10-тури якунланди. Футбол экспертлари ўйинлар таҳлилини бошлаб юборди. Премьер-лига учрагувлари статистикаси билан шуғулланаётган “Рустат” компанияси турли позициялар бўйича  ҳафтанинг энг зўр 11 нафар футболчисини аниқлаб, уларни рамзий терма жамоага жамлади.

Москвада “Балтика”га қарши кечган баҳсда ЦСКАнинг  бешта учрашувдан иборат ғалабасиз сериясини якунланишига катта ҳисса қўшган Аббосбек Файзуллаев ҳам экспертлар назаридан четда қолмади.  

Рамзий терма жамоа қуйидагича кўриниш олди.

image-1000-1696226498-620x372

Дарвозабон:  Николай Сисуев, “Оренбург”

Бу дарвозабон мамлакатнинг кўп карра чемпиони “Зенит”га қарши кечган учрашувнинг иккинчиси дақиқасида гол ўтказиб юборганига қарамай, қолган вақт мобайнида питерликларнинг барча зарбаларини қайтарди ва жамоасининг 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишида хизмати катта бўлди. Ўйин давомида 12 та сейв намойиш қилган Сисуев фаолиятидаги энг ёрқин ўйинини ўтказди.

Чап қанот ҳимоячиси: Юрий Горшков, “Крилья Советов”

Юрий Горшков турнинг ҳақиқий қаҳрамонларидан бўлди. Ҳимоячи мамлакатнинг энг машҳур клуби “Спартак” футболчиларини ўз дарвозасига яқинлаштирмади ва бундан ташқари пойтахтликларга бир жуфт гол ҳам урди. Юрий узатган пасларнинг 93 фоизи аниқ бўлди, ҳимоячи яккакурашлар, рақибдан тўпни олиб қўйиш ва алдаб ўтишда бирор марта ютқазмади.

Ўнг қанот ҳимоячиси:  Гленн Бейл, “Крилья Советов”

Нидерландиялик легионер ўз позициясидаги вазифаларини мукаммал бажарди. “Спартак” футболчилари унинг қанотида ҳеч нарса қила олмади. Пасларининг 78 фоизи манзилга аниқ бор. Яккакурашларнинг барчасида устанлик қилди ва рақиб жарима майдончасига узатган 7 та пасидан тўрттаси жамоадошига аниқ бор.

Марказий ҳимоячи: Матиас Перес, “Оренбург”

Аргентиналик марказий ҳимоячи “Зенит” ҳужумчиларини ўз дарвозасига яқинлаштирмади. Бундан ташқари ҳужумчиларга ёрдамга ўтиб, голли вазиятда иштирок этди. Матиаснинг 89 фоиз паси аниқ чиқди, 12 та яккакурашдан ўнтасида устунлик қилди, рақибдан тўпни олиб қўйишда 100 фоизлик натижа кўрсатди.

Марказий ҳимоячи:  Роман Евгеньев, “Крилья Советов”

Роман “Спартак”га қарши ўйинда ўз позициясини мустаҳкам ушлаш баробарида “спартакчилар”ни бутун майдон бўйлаб таъқиб қилди ва уларга умуман ўйин бермади. 19 та яккакурашдан 14 тасида ғолиб чиқди, аниқ паслари 81 фоиз бўлди.

Таянч ярим ҳимоячи: Дмитрий Баринов, “Локомотив”

“Темирйўлчилар”нинг етакчиси ўз зонасида ҳар доим юқори савиядаги ўйинни намойиш қиладиган Баринов “Нижний Новгород” ҳужумларини қайтаришда ҳам жонбозлик кўрсатди. Пасларидан 89 фоизи аниқ бўлди, бешта уринишдан тўрттасида рақибини алдаб ўтди ва яккакурашларнинг 11 тасидан 8 тасида ғолиб чиқди.

Чап қанот ярим ҳимоячиси: Брайан Мансилья, “Оренбург”

Аргентиналик ярим ҳимоячи ҳужум бошлаш ва комбинацияларни якунашга усталигини яна бир бор кўрсатди. Рақибдан тўпни олиб қўйиш бўйича маҳорати зўр. Брайан “Зенит” дарвозасига учинчи тўпни киритиб, ғолиблик масаласини ҳал қилди.

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси:  Густаво Мантуан, “Зенит”

Бразилиялик футболчи деярли ҳар ҳафта рамзий терма жамоага киритиляпти. “Оренбург” қарши баҳсда ҳам ўз позицияда фаол ўйнади. Ҳатто дарвозасига тезкор гол уриб, “Зенит” мухлисларини хурсанд қилганди. Бироқ рақиб шу куни питерликлардан ҳар томонлама устунлик қилди.

Марказий ярим ҳимоячи: Аббосбек Файзуллаев, ЦСКА

Яқинда ёш ўзбек футболчисининг тур рамзий терма жамоасига кириши доимий анъанага айланиб қолади. Файзуллаев ёрқин ўйини ва кутилмаган қарорлари билан “армиячилар” жамоасига шу қадар яхши сингиб кетдики, ЦСКАда худди ўн йилдан бери тўп тепаётгандек, таассурот қолдирмоқда.

Клубнинг селекцияси хизмати бу ўйинчини олиб нишоннинг ўртасини урди, дейиш мумкин. Аббосбекнинг пасларидан 85 фоизи манзилга аниқ борди, жарима майдончасига узатган олтита пасидан бештаси аниқ чиқди, рақибларни алдаб ўтишдаги кўрсаткичи 75 фоизни ташкил қилди. “Балтика” сингари таслим бўлмайдиган жамоа билан ўйинда бу кўрсаткичларнинг аҳамияти янада ошади.

1291339830-1695621396-Oleg-post-material

Ҳужумчи: Жон Кордоба, “Краснодар”

Колумбиялик легионер ҳм Россия Премьер-лигасининг деярли ҳар бир турида юқори савияда ўйнаб келмоқда. Кордоба Қозон шаҳрида “Рубин”га қарши кечган баҳсда ҳисобни очиб, ғалабага тамал тошини қўйди. Бу ғалабадан кейин “Краснодар” мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Ҳужумчи:  Бенжамин Гарре, “Крилья Советов”

Мавсумнинг яна бир кашфиёти Бенхамин Гарре “Спартак”га қарши баҳсда 90 дақиқа давомида рақиб ҳимоячиларини босим остида ушлаб турди. Аргентиналик чарм тўп устаси жамоасининг учинчи голини уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.     

Файзуллаев Европага кетишга тайёрланяпти!

Легионерларимиз тарихий чемпионлик остонасида

Легионеримизнинг голи жамоасини чемпионликка яқинлаштирди, ўзи эса...

Легионеримиз қаҳрамонлар қаторида

Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

Шомуродовдан қандай қилиб максимум фойда чиқариш мумкин?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Назрулла Хамраев
03/10/2023 08:45
ЗЎр!