Ана холос: Суперклуб 7 нафар юлдузни текин олмоқчи

Football London нашрининг маълум қилишича, “Челси” мутасаддилари кейинги трансферлар ойнаси даврида бепул қўлга киритиладиган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Манбага кўра, “аристократлар” бор эътиборини ёзда шартномаси тугайдиган ўйинчиларга қаратади ва январда улар билан дастлабки келишувларга эришишга уриниб кўради.

Клубнинг бундай қарорга келишига аввалги йилларда трансферлар катта харажат қилингани ва бу молиявий фэйр-плей билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқиши мумкинлиги билан боғлиқ. Лондонликлар эркин агентларни бепул олиш орқали вазиятни юматмоқчи.

“Челси” Лондонга таклиф этиладиган футболчилар рўйхатини қуйидагича тузди:

Лерой Сане (ҳужумкор футболчи, “Бавария”).

Альфонсо Дэвис (чап қанот ҳимоячиси, “Бавария”).

Йозуа Киммих ( ярим ҳимоячи, “Бавария”).

Жонатан Дэвид (ҳужумчи, “Лилль”).

Неймар (қанот ҳужумчиси, “Ал-Ҳилол”).

Эйнжел Гомес (ҳужумкор футболчи, “Лилль”).

Ферлан Менди (чап қанот ҳимоячиси, “Реал”).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!