Ана холос! Тошкентда юлдуз боксчиларимиз иштирокида жанг кечаси ташкил қилинади
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55 кг) WBA ва IBF чемпиони Муроджон Aҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангини Тошкентда ўтказиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган эдик. Sports.uz сайти манбалари ҳабар беришича жанг кечаси бўйича деярли келишувга эришилган ва келаси ҳафта расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Жанг кечаси “Matchroom" компанияси томонидан 3 апрель куни ташкил этилади ва ушбу кечада Aҳмадалиевдан ташқари Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов ва бошқа боксчиларимиз жанг олиб бориши кутилмоқда. Муроджон Aҳмадалиев эса ўз камарларини япониялик Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилади.
Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.
Шер Мамазулуновнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди
"Канело" ҳамда "Жаноб Робот" ўртасида кўз уруштириш маросими бўлиб ўтди (Видео)
Бугун Украинадаги турнирда бир қатор ўзбекистонлик боксчилар баҳсларга киришади
Фикрлар