Ана холос! UFC Саидёқуб Қаҳрамонов билан ҳайрлашмоқда(ми)?
UFC'нинг ўта енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбек жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов ўзининг твиттер саҳифасида ташкилот ундан вос кечмоқдалигини айтиб пост қолдирди.
"Мени номимни "UFC Roster"да (UFC'га қўшилган ва чиқарилган жангчиларни эълон қилувчи портал) кўришингиздан олдин томоша қилинг, UFC 1 та мағлубиятдан сўнг мендан вос кечмоқда. Мен UFCда деярли 2 йил ичидаги 3 жангимда ҳеч қачон ҳаққоний имкониятга эга бўлмадим. Ҳар доим "қафас"га чиққанимда ўзимни дебют қилаётгандек ҳис қиламан. Ахмоқона 2 йилда 3 та жанг? Мен ўзимни мағлуб бўлиш учун олиб келингандек ҳис қилмоқдаман", - деб ёзган Саидёқуб Қаҳрамонов.
Ҳозирча бу расман эълон қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, Қаҳрамонов ташкилотда 3 та жанг ўтказиб, 2 тасида ғалаба қозонган. Сўнги жангида Саид Нурмагомедовга имкониятни бой берган эди.
Фикрлар