Ана холос! "Уотфорд" дарвозабони Англия кубоги финалида ўйнашдан бош тортмоқчи
"Уотфорд" клуби дарвозабони Бен Фостер Англия кубоги финалида ўз жойини захира дарвозабони Эурелио Гомесга бўшатиб бермоқчи.
“Финалда ўйнашдан бош тортаман, бунга ишончим комил. Гомес ушбу ўйинда иштирок этишга муносиб. У бизни уялтириб қўймайди”, - дейди Фостер.
Эслатиб ўтамиз, мураббийларнинг қарорига кўра Фостер АПЛ учрашувларида, Гомес эса кубок ўйинларида дарвозани қўриқлаши белгилаб қўйилган. Аммо, “Манчестер Сити”га қарши ўйинда “Уотфорд” мураббийлари нисбатан тажрибалироқ бўлган Фостерни майдонга туширишга қарор қилишлари ҳам мумкин. Шу боис Фостер адолат нуқтаи назаридан ушбу баҳсда иштирок этмасликни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” ва “Уотфорд” жамоалари ўртасидаги финал баҳси 18 май куни бўлиб ўтади.
Фикрлар