Ана холос! Вальверде мавсум якунлангач "Барселона"дан кетади

"Барселона" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 55 ёшли мутахассис қайд этиладиган ҳар қандай натижадан қаътий назар мавсум якунида ўз лавозимини тарк этади.

Айтиш керакки, Вальверденинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзигача имзоланган ва каталонияликлар ушбу келишувни узайтиришмоқчи эмас.

Айрим хабарларга қараганда “Барселона”ни голландиялик мутахассислар - Рональд Куман ёки Марко ван Боммел бошқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде “Барселона”ни 2017 йилдан буён бошқариб келмоқда. Ушбу давр ичида жамоа билан бирга 4 та совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!