Ана холос! Вальвердега Ракитич керак эмас
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Cadena SER тарқатган хабарга кўра 31 ёшли хорватиялик футболчи “кўк-анор ранглилар” устози Эрнесто Вальверденинг янги мавсум режаларига кирмайди. Бироқ, “Барселона” ҳозирча Ракитичнинг трансфери масаласида бирорта ҳам расмий таклиф олгани йўқ.

Маълумот учун, Ракитич якунланган мавсум каталонияликлар сафида жами 55та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол уришга эришди.