
Ана холос: Холанд фамилиясини ўзгартирди
“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд Норвегия миллий терма жамоаси либосидаги фамилиясини ўзгартиришга қарор қилди.
Бу ҳақида Норвегия терма жамоасининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълумот чиқди.
Матбуот хизмати эълон қилинган постда Холанд 9-рақамли футболкада фамилиясини “Braut Haaland” шаклида ёздиргани намойиш қилинган.
25 ёшли ҳужумчи шу пайтгача Норвегия терма жамоаси сафида отасининг фамилияси акс этган либосда ўйнаб келаётган эди. Энди Эрлинг оила номини тўлиқ ёздириб, онасининг фамилиясини ҳам қўштирди.
Машҳур ҳужумчининг онаси Грю Марита Браут ўз даврида профессионал енгил атлетикачи бўлган.
Фикрлар