Ана холос: Холандга тўртта бақувват харидор чиқди. Эрлинг қайси клубни танлайди?
“Манчестер Сити”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Эрлинг Холанднинг клубдаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.
Гарчи клуб унга янги шартнома берган бўлса-да, норвегиялик футболчи бошқа лигага ўтиш фикридан қайтгани йўқ.
Transfer News Live ва El Nacional каби нуфузли манбаларнинг маълум қилишича, ҳозирнинг ўзида Холандга иш таклиф қилаётган тўртта гранд клуб бор.
Хусусан, “Реал”, “Барселона”, “Пари Сен-Жермен” ва “Бавария” 24 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олиш учун харажат қилишга тайёр.
Эрлинг Холанд янги шартномасига ўзини 100 миллион евро эвазига трансфер қилиш ҳуқуқи тўғрисида банд киритилишини талаб қилмоқда. Агар томонлар бу борада келиша олса, даъвогар клублар ўз мақсадини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Холанд “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганидан бери 119 та расмий учрашувда иштирок этиб, 108 та гол ва 15 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар