Ана холос!
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ёзги трансферлар даврида “Рома”дан сотиб олган ҳимоячиси  Луку Пеллегринини "Кальяри"га ижарага бериб юборди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “Кальяри” 20 ёшли футболчини бир йилга ижарага олган.

Эслатиб ўтамиз, “кекса синьора” Пеллегринини бир ярим ой олдин “Рома”дан 22 млн евро эвазига харид қилган эди.

Маълумот учун, Пеллегринига “Кальяри” бегона эмас. Боиси, у ўтган 2018/19 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини айнан мана шу жамоада ижарада ўтказган ва 12та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилишга эришган эди.