Ана холос! "Ювентус" еврокубоклардан четлатилиши мумкин

UEFA Туриннинг "Ювентус" клубига жиддий жазо тайинлаши мумкин.

Январь ойида Турин клуби А Серияда сохта капитал иши туфайли 15 очкодан маҳрум қилинган эди. Очколар апрель ойида жамоага қайтарилди. Олдинда янги суд жараёни бор.

Италия футбол федерациясининг Федерал апелляция суди (FIGS) ишни қайта кўриб чиқиши керак. "La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, агар "кекса сенёра" сохта капитал қўлга киритишда клубнинг айби исботланса, еврокубоклардан четлатилиши мумкин. Тақиқлаш муддати камида бир йил бўлиши мумкин.

Италия чемпионатининг 31-туридан кейин "Ювентус" 59 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!