Ана холос!
Ads

"Ливерпуль" клуби форварди Муҳаммад Салоҳ "Ювентус"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 26 ёшли мисрлик футболчининг трансферига ўзининг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибалани ҳам қўшишга тайёр.

Таъкидлаш керакки, туринликларнинг асосий трансфер нишони барибир “Фиорентина” форварди Федерико Кьеза ҳисобланади. Бироқ, улар шу билан бирга Салоҳни ҳам сотиб олишга уруниб кўришади.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 41та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.