Ана холос! "Ювентус"дан яна очколар тортиб олинди.
Расман "Ювентус" Федерал Апелляция суди томонидан жазоланиб, жамоадан 10 очко олиб қўйилди. Эндиликда туринликлар А Серия турнир жадвалида 7-ўринга тушиб кетди.
Аввалроқ, "Ювентус"дан 15 очко олиб қўйилганди. Аммо клубга очколар вақтинчалик, яъни суд қарорини чиқаргунча қайтариб берилган. Бундан ташқари, 11 нафар раҳбарга бир қатор тақиқлар қўйилади. Фабио Паратичи икки ярим йилга, Андреа Аньелли икки йилга ва Павел Недвед 8 ойга футболдан четлатилди ва бошқалар ҳам дисквалификация қилинди.
Фэйр-плей қоидаларига кўра, ушбу тақиқлар футболчиларнинг ойликларини пасайишига ҳам олиб келади.
Фикрлар