Анападаги турнирда иштирок этадиган боксчиларимиз билан танишинг!

  • 20 сентябрь, 2023, 14:20
  • 0
  • Бокс

Боксчиларимиз Анападаги хотира турнирида иштирок этишади. 21-25 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида бокс бўйича "Николай Павлюков хотира турнири" ўтказилади.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш боксчилар ҳам иштирок этишади. Вакилларимиз қуйидаги таркибда Анапага йўл олишди:

-63,5 кг: Далержон Бозоров

-67 кг: Шаҳбоз Юнусалиев

-71 кг: Камронбек Шукуржонов

-75 кг: Аълохон Абдуллаев

-92 кг: Абдулла Ражабов

Мураббий: Адиз Шарипов Ҳамюртимиз Валихан Анашов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!