Асосий мазмунга ўтиш

Қишки спорт турлари

Анастасия Кузмина барчани ортда қолдирмоқда

Изоҳлар: 0

Германиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги баҳсларининг тўртинчи босқичда аёллар таъқиб пойгаларида баҳслашди.

Xотин-қизлар ўртасида 10 километр масофага ўтказилган пойгада словакиялик Анастасия Кузмина биринчи ўринни эгаллади. Италиялик Доротея Виерер 1 дақиқа 04.4 сония ортда қолиб иккинчи поғонадан жой олган бўлса, украиналик Вита Семеренко фахрлий учинчи ўринга кўтарилди.

Жаҳон кубогининг умумҳисобида Анастасия Кузмина хотин-қизлар ўртасида 422 очко билан барчани ортда қолдирмоқда.

Sports.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ