Анастасия Павлюченкова кучли экан!

Хабарингиз бор бугун Мельбурн шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг биринчи даврасига старт берилди.

Аёллар ўртасидаги ушбу босқичда россиялик Анастасия Павлюченкова пуэрториколик Моника Пюиг 6:4Ю 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Энди "Australian Open" турнирининг иккинчи даврасида Павлюченкова голландиялик Кики Бертенс билан, ёки америкалик Элисон Риске билан куч синашади.