Анчелотти аламли мағлубиятдан кейин нима деди?

  • 27 апрель, 10:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Испания кубоги финалида “Реал” футболчилари оғир ўтган учрашувда ашаддий рақиб “Барселона”дан 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Беллашувдан кейин мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ўйин ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

- Бу яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимда анча қийналдик. Учрашувнинг иккинчи қисми биз учун яхшироқ ўтди.

Беллашув бизнинг назоратимиз остида ўтди. Лекин ўйин якунланишига оз қолганида киритилган гол вазиятни мураккаблаштириб юборди. Биз ғалабага яқин эдик, энди тўхтамай курашишда давом этишимиз керак.

Жамоани танқид қилишга асос йўқ. Агар ғолиб чиққанимизда бу муаммолар бўлмасди. Кубокни кўтара олмаганимиздан афсусдаман, лекин нолийдиган ҳеч нарса йўқ. Қўлимиздан келганини қилдик, - деди Карло Анчелотти.

Таъкидлаш лозимки, “Реал” ўз тарихи давомида Испания кубоги финалида 41 маротаба иштирок этиб, шулардан 20 тасида ғолиб чиққан ва 21-мағлубиятини қабул қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мамадияров Махмуд
27/04/2025 10:39
Карло чол чемоданингни йиғиштиравер, кетар чоғинг келди, валдирама энди, бу йил Флик уч марта итарди, бўлар.