Анчелотти "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан кейин нималар деди?

"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти "Арсенал" устидан қозонилган (2:1) ғалабадан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

"Биз Лондоннинг икки жамоасига қарши яхши ўйинларни ўтказдик. Ажойиб натижалар. 

Мавсумни яхши бошладик, кейинчалик қийин даврлар бўлди, бироқ ҳозир мен ҳамма нарсадан мамнунман. Биз стандартлар бўйича жуда яхши ишлаяпмиз, шунинг учун кўп гол уряпмиз.
 
Турнир жадвалидаги ўрнимиз яхши, лекин бу мавсум охири эмас. Курашишда давом этишимиз керак", -деди италиялик мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!