Анчелотти "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан сўнг: Неаполда вазиятни ўнглай олишимизга ишонаман
“Наполи” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти кеча Европа лигаси чорак финал дастлабки баҳсида сафарда “Арсенал”дан (0:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз ўйинни ёмон бошладик. Натижада ўйин икки қисмга бўлинди: биринчисида жуда ёмон ўйнадик, иккинчи қисмда эса рақибга кўпроқ босим қилдик.
Биз бугун гол уришимиз ҳам мумкин эди, аммо, ҳисоб якунда 2:0 бўлди. Энди кейинги ўйин ҳақида бош қотиришимиз керак деб ўйлайман.
Жавоб баҳсида вазиятни ўзгартира олишимизга ишонаман. Буни Неаполда 90 дақиқа ичида амалга оширишга уруниб кўрамиз”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Наполи” – “Арсенал” учрашуви 18 апрель санасида бўлиб ўтади.
Фикрлар