Анчелотти: "Аякс" ЕЧЛда ғолиб бўлолмайди деб ўйлайман
“Наполи” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Аякс”нинг Чемпионлар лигасида қандай натижа қайд этиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Аякс” жуда яхши футбол кўрсатади, аммо, ҳеч ким уларни Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб бора олади деб ўйламаганди.
Лекин улар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олишади деб ўйламайман. Лекин, мен адашишим ҳам мумкин. “Аякс” жуда фаол ўйин кўрсатади ва якка тартибда ҳимояланади”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, амстердамликлар дастлаб 1/8 финалда “Реал”ни, кейин эса 1/4 финалда “Ювентус”ни мусобақадан чиқариб юборди.
Фикрлар