Анчелотти “Барса”дан учралган аламли мағлубият сабабини айтди

BEPUL PROPAN

Испания чемпионатининг 35-турида “Реал” футболчилари “Камп Ноу”даги учрашувда 14-дақиқа ичида мезбонлар дарвозасини икки маротаба ишғол қилган бўлса-да, муҳим беллашувни 3:4 ҳисобида бой берди.

Бу ғалабадан кейин “Барселона” чемпионликни ашаддий рақибдан тортиб олишига ҳеч қандай шубҳа қолмади.

Беллашувдан кейин мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти мағлубият сабабини очиқлади.

- Биз яхшироқ ҳимояланишимиз керак эди. Бу галги учрашувда ҳимояда жуда ёмон ўйнаганимиз очиқ кўриниб қолди. Биз рақиб тўп киритган паллаларда уларга қулай вазиятларни ўзимиз тақдим этдик, - деди Карло Анчелотти.

Таъкидлаш лозимки, “Реал” раҳбарияти Карло Анчелотти билан ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатиш бўйича бир қарорга келиб бўлган. Италиялик мутахассис ўрнини “Байер”да муваффақиятли ишлаб келаётган Хаби Алонсо эгаллаши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!