Анчелотти бир ўйинчидан “Реал”да қолишни сўради

“Реал”ни Испания чемпионати ғолибига айлантирган Карло Анчелотти келаси мавсум учун таркиб тузиш бўйича бош қотиряпти.

Marca нашрининг ёзишича, италиялик мутахассис жамоа ҳимоячиси Ферлан Мендидан “Реал”ни тарк этмасликни сўраган.

Бош мураббий талаби билан клуб раҳбарияти франциялик футболчи билан шартномани янгилаш бўйича музокара бошлади.

28  ёшли ҳимоячининг амалдаги келишув келаси йили тугайди. Клуб мутасаддилари ёзда уни сотиб юборишга тайёр эди. Бироқ Анчелоттининг аралашувидан кейин Менди бўйича клуб сиёсати ўзгарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!