Анчелотти: "Бизга бошқа ҳужумчи керак эмас"
Карло Анчелоттининг фикрича, "Реал Мадрид" таркиби тўлиқ ва жамоа ҳужумчиларга муҳтож эмас.
“Ҳа, ҳужумчилар етарли. Таркибимиз тўлиқ тайёр. Олдинда бизни жуда яхши ўйинлар кутмоқда.
Браим ва Хоселу ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкинлигини кўрсатдилар. Жамоада гол уриш учун етарлича ҳужумчи бор”, - дейди “қаймоқранглилар” устози.
"Қироллик клуби"да ҳозирда иккита номинал марказий ҳужумчи бор: "Эспаньол"дан ижарага олинган Хоселу ва 19 ёшли Альваро Родригес, бироқ у ҳали Мадриднинг асосий таркибида майдонга тушмаган.
Фикрлар