
Анчелотти Бразилия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганини ва футболчиларнинг ўйини ҳақида гапирди
Карло Анчелотти Бразилиянинг 2026 йилги Жаҳон Чемпионатига йўл олганини баҳолади ва ўз футболчиларини мақтади. Бразилия саралаш босқичида Парагвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон Чемпионатида иштирок этишни кафолатлади.
Сентабргача бўлган режаси ҳақида:
"Аввало, уй топишим керак. Кейин эса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бораман.
Яна шуни айтишим керакки, бутун дунёга тарқалган жуда катта футболчилар рўйхатимиз бор: Бразилияда, Европада, Араб мамлакатларида ўйнаётганлар. Тахминан 70 га яқин футболчи бор. Ҳар бирини таҳлил қилишга вақти бўлади. Энди 25-26 нафар аниқ таркиб деган нарса йўқ — ҳали ҳаммаси очиқ."
Гол ўтказиб юбормаслик ҳақида:
"Мен итальянман (кулади). Биз илк икки ўйинда гол ўтказмадик, чунки ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Ярим ҳимоячилар катта иш қилди, масалан, Каземиро. Мен бундан хурсандман. Ва, албатта, жаҳон чемпионатига чиққанимиздан ҳам."
Винисиус ҳақида:
"Бугун у қилган ишлари бизга жуда ёқди, у жуда яхши ўйнади. Вини ўз ўйинини кўрсатишга ҳеч нима тўсқинлик қилмайди."
Каземиро ҳақида:
"Каземиро — жамоа учун ишонч гарови. Унинг етакчилик фазилатлари жуда кучли. У — лидер. Худди Данило, Маркиньос, Алиссон каби... Мен энди Рафиньяни айтмай қўя қолай. Акс ҳолда барча футболчиларнинг исмини тилга олишим керак бўлади. Ҳаммаси зўр ҳаракат қилди. Бизда кийиниш хонасида муаммо бўлмади. Ҳаммаси жуда яхши ўтди."
Неймар ҳақида:
"Биз меҳмонхонада кўришдик ва қучоқлашдик. У формага кирганида исталган жойда ўйнаши мумкин. Бугун у Куняга ўхшаб "ўнинчи рақам" позициясида ўйнаши мумкин эди. Неймар ўша позицияда жуда хавфли."
Неймар ва Родриго асосий таркибда ўйнаши ҳақида:
"Бугун биз тўртта ҳужумчи билан ўйнадик, лекин жамоа мувозанатли бўлди. Ҳужумда икки, уч ёки тўрт киши билан ўйнаш муаммо эмас. Муҳими, барча ўйинчилар ҳаракат қилсин ва ўзларини жамоа учун аямасин. Родриго буни кўп марта кўрсатган. Неймар ҳам буни бемалол бажара олади."
Рафинья ҳақида:
"Рафинья — замонавий ёрқин футболчи, унда ажойиб техник маҳорат ва аъло даражадаги жисмоний тайёргарлик уйғунлашган", — деди Бразилия терма жамоаси бош мураббийи.
Фикрлар