Анчелотти Бразилия терма жамоасида Флик ғоясини жорий қилади
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти яқиндаги ўртоқлик учрашувида Рафинья Диасни ҳужумчи сифатида майдонга тушириши мумкин.
29 ёшли футболчи жорий мавсумда «Барселона» сафида марказий ҳужумчи позициясида жуда ишончли ўйин намойиш қилмоқда.
Sport нашри маълумотича, «пентакампеонлар» устози Анчелотти «Барселона»ни бошқарган Ҳанс-Дитер Флик тажрибасидан фойдаланиб, вингер сифатида танилган Рафиняни ҳужум чизиғининг учига суришни режалаштирган. Бу тактик янгилик Австралияга қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги ўртоқлик баҳсида синаб кўрилиши кутилмоқда. Учрашув сешанба, 29 сентябрь куни, Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олади.
Рафинья жорий мавсумда «Барселона» таркибида ўтказган саккиз ўйинда 14 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Австралияга қарши ўтказилган аввалги ўртоқлик учрашувида ҳам «сиёҳ-кўк-анорранглилар» ярим ҳимоячиси «ўнинчи рақам» позициясида ўйнаб, бир голли пас билан жамоасига ёрдам берган эди.

Фикрлар