Анчелотти Бразилиянинг ЖЧ–2026даги ғалабасига ишонмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Жаҳон чемпионатида жамоасининг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Мутахассисдан Бразилия мундиалда ғолиб чиқадими, деган саволга жавоб бериш сўралди.

"Менимча, ҳа. Футболчиларда юқори кутилмаларни шакллантирмоқчиман. Кутилмалар қанчалик юқори бўлса, мотивация ҳам шунчалик кучли бўлади", — деди Анчелотти.

Шунингдек, италиялик мураббий жамоавий бирлик муваффақиятнинг асосий омили эканини таъкидлади.

"Истеъдоддан фақат жипс жамоа бўлган тақдирдагина самарали фойдаланиш мумкин. Айнан шу йўналишда ишлашимиз керак ва биз буни амалга оширамиз.

Руҳий жиҳат жуда муҳим. Футболчилар манфаатпараст бўлмаслиги, камтар бўлиши, ягона мақсад йўлида меҳнат қилиши ва жамоага ўз ҳиссасини қўшиши лозим", — дея қўшимча қилди мутахассис.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Бразилия терма жамоаси Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!