Анчелотти бу футболчини "Реал"га ўтишга кўндирди

Мадриднинг “Реал” клуби “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Чуаменини ўз сафига қўшиб олиш учун бор кучини сарфлади, деб хабар бермоқда Marca.

Манбага кўра, 22 ёшли франциялик футболчининг трансферини амалга ошириш учун унга шахсан мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти қўнғироқ қилган. Италиялик мураббий ёш футболчини “Реал”га ўтишга кўндиришга муваффақ бўлган.

Мураббий Тчуаменига жамоанинг муҳим ўйинчисига айланиши мумкинлигини ва уни "қироллик клуби" таркибида ажойиб келажак кутаётганини айтган.

Франция терма жамоаси футболчиси “Реал” билан 5 йиллик шартнома имзолашга рози бўлган ва энди клублар ўзаро келишувга эришса бас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!