Анчелотти: Эртами-кечми
Ads

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти шогирдлари А Сериянинг келгуси турида айнан "Ювентус"га қарши баҳс олиб боради.

"Турнир жадвали алдамайди. "Ювентус" мақтовга арзирли жамоа. Ҳозир туринликлар қолган клублардан анча кучли.

Бу мавсум бир нечта муваффақиятсиз ўйинлар ўтказдик, аммо мавсум биз учун ёмон ўтмаяпти. "Ювентус" Скудетто учун курашни Неаполда якунлаш учун келмоқда. Меҳмонлар ўзларининг кучли томонларини кўрсатишлари тайин. Режалаштирилган ҳимоя, қарши ҳужумлар, Криштиану Роналдуга қарши баҳс олиб боришимизга тўғри келади.

Шу билан бирга биз "кекса синьора"га кураш таклиф қила оламиз. Бўлмаса мен бу ерга келмаган бўлардим. Эртами-кечми биз зафар қучамиз, бунга аминман", - деди Анчелотти.