Анчелотти: "Эртанги ўйинда ғолиб аниқланмайди"

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти "Жирона"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Жирона" бу мавсум жуда яхши ҳаракат қилмоқда ва биз уларни жуда ҳурмат қиламиз. Эртага ғалаба қозонсак, турнир жадвалида устунликка эга бўлишимиз аниқ. Аммо олдинда ҳали узоқ турнир ва кўп ўйинлар бор. Бу ўйинда чемпион аниқланмайди", - деди Анчелотти матбуот анжуманида.

Ҳозирда "қаймоқранглилар" Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, Жирона" эса икки очко ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Жирона" беллашуви эртага соат 22:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!