Анчелотти: "Эртанги учрашув "Барса"га қийин бўлади"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона"га қарши баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассис навбатдаги ўйин ва футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапирди.
"Эртанги учрашув албатта бизга ҳам, "Барса"га ҳам қийин бўлиши аниқ. Каталонияликлар ҳар доим "Эл-Класико"га жуда жиддий тайёргарлик кўришади. Шу сабабли, улар дунёнинг энг яхши клубларидан биридир.
Финалда майдонга иштирок этиш учун барча футболчиларим тайёр. Ҳеч қандай жиддий жароҳат йўқ, Беллингем ҳам сафимизга қайтган, унда бироз чарчоқ аломатлари бор эди.
Сўнгги Класикодаги 12 маротаба оффсайдга тушганимиз бўйича мендан сўрасангиз, мен шундай жавоб бераман. Биз жамоамиз билан ушбу баҳсни қайта кўриб чиқиб, таҳлил қилдик. Бу муаммо устида эса жуда қаттиқ ишладик. Айтганча, мазкур тўқнашув учун асосий таркибимизда ҳеч қандай кутилмаган ўзгариш бўлмайди" - деди италиялик бош мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" 12 январь куни Испания Суперкубогининг финал босқичида "кўк-анорранглилар"га қарши куч синашади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
Фикрлар