Анчелотти "Эвертон" бош мураббийлиги учун асосий даъвогар
"Наполи" клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти "Эвертон" бош мураббийлиги учун ҳамон асосий даъвогарлигича қолмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар 60 ёшли италиялик мутахассис билан аллақачон музокараларни бошлаб юборишган.
Маълумот учун, "Наполи" Анчелоттини 11 декабрь куни истеъфога чиқарган ва ўрнига Женнаро Гаттузони тайинлаган эди.
Фикрлар