"Станоевич ҳурматга лойиқ" ёхуд "Қувайт СК" устози "Насаф" билан ўйин олдидан Иван Бошковични тилга олди

ОЧЛ 2 5-тури доирасида Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Қувайтнинг “Қувайт СК” жамоасини қабул қилади. Учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Қувайт СК” бош мураббийи Небойша Йовович ҳамда футболчи Холид Ал Харқаваи иштирок этдилар.

- Дастлаб “Насаф” жамоасини миллий чемпионатда қўлга киритган ғалабаси билан табриклайман. Улар бунга муносиб эди. Эртанги ўйинга жамоамиз тайёр. Мақсадимиз чиройли ўйин намойиш этиш. Иккала жамоани ўйин услуби бир-бирига ўхшаш – очиқ ўйин кўрсатишади ва ҳужумкор. Шунинг учун чиройли учрашув бўлади, деб ўйлайман.

Футболчи: Эртанги учрашувга 100 фоиз тайёрмиз. Бу ўйинга жиддий эътибор қаратяпмиз ва уйга уч очко билан қайтамиз.

- Жамоа таркибида йўқотишлар йўқми?

- Савол учун раҳмат. Бунга тўхталиб ўтишни лозим топмаган бўлардим. Чунки иккала жамоада ҳам таркиб бўйича ўзига яраша ҳар хил муаммолар бўлиши мумкин. Лекин Холид айтганидек, бутун жамоамиз эртанги учрашувга тайёр ва уч очкони қўлга киритиш умидидамиз. Холид 17 ёшда, аммо асосийси бу эмас. Муҳими, ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч.

- Эртанга жамоани муваффақиятли ўйини кейинги босқичда қандай ижобий таъсир этади?

- Бу халқаро мусобақа, бу чемпионлар лигаси. Гуруҳда қайси ўрин ёки қандай вазият бўлишидан қатъий назар биз албатта ғалаба қозонамиз. Асосий мақсадимиз ҳар кейинги учрашувда ғалаба қозониш, бу қандай ўйинлигини фарқи йўқ. Муҳими, ҳар бир ўйинимизда муваффақиятга эришиш.

- “Насаф” таркибида қайси футболчиларни алоҳида айта оласиз?

- Албатта, “Насаф”нинг ўйинларини кузатиб бораман. Бундан ташқари, Ўзбекистонда Болқон давлатидан келган футболчилар ўйнашади. Шунингдек, “Сўғдиёна” бош мураббийи Иван Бошковични алоҳида айтишим мумкин. Монтонегрода менинг қўл остимда ўйнаган. Ўтган йили Азиз Амонов ва Абдулла Абдуллаев менинг қўл остимда тўп суришган. Яна “Насаф” тўғрисида бир қанча маълумотлар бор. Лекин алоҳида бир футболчига тўхталиб ўтмаган бўлардим. Чунки ҳар бир футболчи алоҳида ҳурматга лойиқ. Чунки улар илк бор муносиб тарзда чемпионликни қўлга киритишди. Клуб академияси ҳам ўзига яраша жуда яхши ва ажойиб футболчиларни етиштириб беради. Бундан ташқари, Марко Станоевични айтиб ўтишим мумкин. Тўғри, у бу мавсум камроқ ўйнаяпти Аммо ҳурматга лойиқ. Алоҳида ажралиб турадиган хислатлари бор ва ўзига яраша тажрибага эга. Яна бир бор “Насаф” жамоасини чемпионлик билан табриклайман.

- Жамоангиз сафидаги легионерларнинг ўйинидан қониқяпсизми?

- Ёдимдан кўтарилибди, “Насаф” устози Рўзиқул Бердиевни ҳам табриклайман. Чемпионлик “Насаф” жамоаси учун асосий мақсад эди ва бунга эришди. Саволга келадиган бўлсак, профессионал футболда хорижлик легионерлар маҳаллий ўйинчилардан ажралиб туриши керак. Биздаги легионер футболчиларнинг ўйинидан қониқяпман. Улар юқори даражадаги ўйинни намойиш этишмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!