Анчелотти "Эвертон"ни кучайтирадиган футболчи топди

"Лацио" ярим ҳимоячиси Луис Альберто "Эвертон" қизиқишлари доирасига кирди. Бу ҳақида Corriere della Sera нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, испаниялик хавбекни мерсисайдликлар таркибида кўришни жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг шахсан ўзи хоҳламоқда.

Жорий мавсумда Альберто "Лацио" либосида 25 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва 13 голли узатма беришни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!