Анчелотти фаолияти давомидаги энг яхши ҳужумчилар ҳақида гапирди

"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти қўл остида тўп сурган футболчилар орасида ҳужумни якунлаш бўйича энг зўр форвард кимлигини айтди.

“Биласизми, мураббийлик фаолиятим давомида кўплаб ҳужумчилар билан ишладим. Масалан, Филиппо Индзаги. Лекин ҳозир Калверт-Льюин шунчаки ажойиб. Уни бемалол энг яхшилар қаторига киритиш мумкин”, - дейди италиялик мутахассис.

“Эвертон” кеча АПЛнинг 2-турида “Вест Бромвич”ни 5:2 ҳисобида енгди. Калверт-Льюин ушбу баҳсда хет-трик қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!