Анчелотти: “Ҳар ким ўзича баҳолайди, аммо жамоам охиригача курашди”

BEPUL PROPAN

“Барселона”га қарши 3:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ҳимояси ва ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Бу тўртта мағлубият нима кўрсатди, деб сўрасангиз – жавоб жуда оддий: яхшироқ ҳимояланиш керак. Бугун бу жуда очиқ-ойдин бўлди. Биз паст туриб эмас, умуман олганда яхши ҳимоялана олмадик. Аслида юқори чизиқда ўйнаб ҳимояланиш осонроқ.

Бу уч ойлик натижа “Реал”даги ажойиб йилларга соя соладими? Ҳар ким ўзини қизиқтирганча баҳолайди.

Биз 4:4 ҳисобини қайд этишга икки марта яқин бўлдик. Мен икки зўр жамоа ўртасидаги тўқнашувни кўрдим. Жамоамнинг фидойилигидан шикоятим йўқ — охиригача курашишди" - дея таъриф бериб ўтди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" навбатдаги учрашувини 14 майдан 15 майга ўтар кечаси соат 00:30 да "Мальорка"га қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!